Владимир Путин ташрифи доирасида икки мамлакат ўртасида 27 миллиард долларлик келишувларга эришилди

Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи давомида икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасида умумий қиймати 27 миллиард долларлик 800 дан ортиқ шартнома ва битимлар имзоланди.

“Халқ сўзи”нинг Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлигига таяниб хабар беришича, учрашувлар ва семинарлар якунларига кўра умумий қиймати 27,1 миллиард долларга тенг 785та битимлар ва меморандумлар имзоланди.

Хусусан, савдо-иқтисодий соҳада 1,76 млрд долларлик 600 битим, инвестиция соҳасида 25,3 млрд долларлик 185 келишув имзоланган.

Эришилган келишувлар эвазига Ўзбекистон ва Россия вакиллари иштирокида 79та қўшма корхона ташкил этилади, 23та янги савдо уйи очилади ва Ўзбекистонда 20та улгуржи савдо марказлари тузилади.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Россиянинг саноат корпорациялари соҳасидаги ҳудудий корхоналари ўртасида савдо-иқтисодий масалаларда ҳамкорлик қилиш бўйича 1,2 миллиард долларлик 242 битим ҳамда қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича 1,4 миллиардлик 136 битим имзоланган.