Ўзбекистон мактабларида STEM-таълим жорий этилади

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов раҳбарлигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси АҚШнинг халқаро ҳамкорлик бўйича агентлиги (USAID) маъмуриятининг катта ёрдамчиси Глория Стил билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида томонлар халқ таълими йўналишида ҳамкорликни ўрнатиш, жумладан, Ўзбекистон мактабларида инглиз тилини, жумладан, STEM-таълимни жорий этиш масалаларини муҳокама қилишди.

Шерзод Шерматов қайд этди: “STEM-таълимни жорий этарканмиз, бизнинг фуқароларимиз мамлакатни тарк этмаган ҳолда юқори маош тўланадиган ишни топишларини истаймиз”.

Музокаралар чоғида таълим соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун АҚШ маблағларини жалб қилиш, ўқитувчилар ва мактаб директорларининг малакасини ошириш, инглиз тили ва бошқа тилларни ўргатиш масалалари муҳокама қилинди.

STEM — мактаб ўқувчиларини янги ўқитиш методикаси бўлиб, анъанавий ўқитиш тизимига муқобил тизим ҳисобланади. У болаларни бир вақтнинг ўзида тўртта — фан (Science), технология (Technology), инженерлик санъати (Engineering) ва математика (Math) бўйича ўқитиш тизимига асосланган. Бу амалий ва кўнгилочар лойиҳалар машғулотлари ёрдамида сабоқ берилади.

Шуни унутмаслик керакки, STEM фанлар бўйича эмас, балки “мавзу”лар бўйича интеграциялашган ўқитиш тизимидир. STEM-таълимда амалий машғулотлар ёрдамида илмий-техник билимларни реал ҳаётда қўллаш ўргатилади. Ҳар бир дарсда улар замонавий индустриянинг маҳсулотларини ишлаб чиқади, барпо қилади ва ривожлантиради.