Мэн штатига кўчиб ўтганлар таълим кредитини ёпишда кўмак олади

АҚШнинг Мэн штатига ҳар йили тахминан 36 миллион турист келади. Бунинг учун штат йилнинг тўрт фаслида намоён бўладиган барча табиат қулайликларига эга. Аммо АҚШнинг узоқ шимоли-шарқида жойлашган мазкур штатга ишчи кучи етишмаяпти. Шу сабабли штат ҳукумати штатга кўчиб келмоқчи бўлганлар учун янги рағбат усулини топишди. Шундай қилиб, агар Мэн штатига кўчиб борсангиз, улар сизга таълим кредитини тўлашда ёрдам беради. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Дастур қандай ишлайди?

Дастур 2008 йилда аллақачон Мэнда яшаётган ёш мутахассислар ушлаб қолиш воситаси сифатида жорий қилина бошланган эди. Таълим имкониятлари солиқ имтиёзлари деб номланган мазкур дастур коллеж битирувчиларига ўз таълим қарзларини солиқ имтиёзи сифатида фойдаланишга рухсат беради. Аммо вақт ўтиши билан шу нарса аниқ бўлдики, Мэн штатида таҳсил олган талабалар тўлиқ 100 фоиз мазкур штатда қолса ҳам, ишчи кучига бўлган эҳтиёж қондирилмас экан. Шундай қилиб, дстур штатдан ташқаридаги ишчилар учун ҳам жозибали имкониятга айланди.

Агар сиз Мэнга кўчиб ўтсангиз, сиз таълим кредитини тўлаш учун йўналтирадиган маблағингиз сизнинг даромад солиғидан ушлаб қолинади. Масалан, агар сиз қарзни қоплаш учун йилига 1800 доллар йўналтирсангиз ва штатга 2000 доллар солиқ тўлашингиз керак бўлса,  у ҳолда Мэн штатига бор-йўғи 200 доллар тўлайсиз, холос.

STEM-таълим, яъни фан, технология, муҳандислик ва математикани ўқиганлар эса маҳаллий ҳукуматдан ҳатто check back олишади. Яъни агар уларнинг кредит тўлови солиғидан кўп бўлса, ҳукумат тафовутни қоплаб беради.

Дастур қандай ишлайди?

Мэтью Глац STEM-таълими бўйича ўқиган. У Жанубий Мэн университетида бакалаврни тамомлагач, бўйнида 60 минг доллар кредити бор эди. Университетни тамомлагач, вақтини зое кетмасдан, солиқ имтиёзи дастурига аъзо бўлди. Ҳозирги кунда озиқ-овқат ва таом етказиш компаниясига эга. Ўзини ўзи иш билан таъминлагани боис таълим кредитини қоплашда кўпроқ имкониятларга эга бўлди. Унинг фикрича, Мэн яшаш ва ишлаш учун қулай жой.

Штат аҳолисининг ўртача ёши 44 бўлиб, АҚШдаги ўртача ёшдан 5 ёшга кўпдир. Шу сабабли ҳам штат қонун чиқарувчи органи ёш мутахассисларни ташқаридан жалб қилишга қарор қилишди.