Андижон вилоятининг Избоскан туманида яшовчи уй бекаси 5 ёшли ўғлини тарбиялаш мақсадида бола танасининг турли жойларига ёғоч бўлаги билан уриб, жароҳат етказган.
ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бола касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган. Она эса қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.