Пахтанинг Ўзбекистон давлат бюджетидаги улуши 1,5 фоизни ташкил қилади

Пахтадан Ўзбекистоннинг бир йиллик Давлат бюджетига 1,5 % даромад тушади. Бу ҳақда молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов ОАВ вакиллари билан учрашувда маълум қилган.

“Бу пуллар фермерлар тўлайдиган солиқ, пахтани қайта ишлаш корхоналари тўлайдиган солиқ ва шу кабилардир.

Аммо пахта стратегик ўсимлик бўлиб, уни қайта ишлаш орқали тўқимачилик ривожланади, бу қўшимча иш ўринлари деганидир. Бундан ташқари экспорт салоҳияти ҳам ошади“, дея Султоновнинг сўзларини келтиради “Халқ сўзи“ мухбири.