Ўзбекистон АҚШнинг “Halliburton”​ компанияси билан ҳамкорлик қилади

АҚШнинг “Halliburton” компанияси “Ўзбекнефтгаз” АЖга нефт-газ ҳақида миллий маълумотлар базасини ишлаб чиқишга ёрдам беради. Бу ҳақда Turon24 сайти “Ўзбекнефтгаз” ходими Аброр Юлдошевга асосланиб хабар берди.

Бундан ташқари, Америка томони “Ўзбекнефтгаз” компанияси томонидан ишлаб чиқилган Digital Field лойиҳасининг пилот вариантида иштирок этишга тайёр эканлигини ҳам маълум қилган.

Шунингдек, “Halliburton” ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ компаниялари нефтгаз соҳасига хизмат кўрсатиш бўйича ҳамкорликка келишиб олишди.

2018 йилнинг 26 ноябрь куни Санкт-Петербург шаҳрида “Halliburton” ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ компанияси ўртасида меморандум имзоланган.

Digital Field – компьютер иловаси орқали нефт ва газ топилмаларини аниқлаш.

“Halliburton” – нефт-газ саноати соҳасида хизмат кўрсатадиган дунёдаги энг йирик АҚШ трансмиллий корпорацияси.