Шавкат Мирзиёев 2019 йилда Канадага боради

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов Вашингтонда Канада генерал-губернатори Жюли Пайеттга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

Генерал-губернатор қароргоҳида ўтказилган маросимдан кейин Канада раҳбари икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар кўтарилиш босқичида эканини қайд этиб ўтган.

«Мен Канаданинг Sky Power компанияси Ўзбекистон бозорига энергетика соҳасини ривожлантириш учун катта инвестиция билан кираётганини эшитишдан мамнунман», деган у.

Унинг фикрича, бу лойиҳа «икки томон учун ҳам манфаатли ва ютуқли лойиҳа» ҳисобланади.

Шу билан биргаликда, у ҳали Ўзбекистон ва Канада ўртасида «ҳали бажариш керак бўлган ишлар» борлигини таъкидлаган. Хусусан, давлатлар ўртасидаги савдо ҳажмини кўпайтириш, таълим соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлигини қайд этган.

Маросим якунида элчи Канада ТИВнинг Шарқий Европа ва Евроосиё бўйича бюроси директори Эллисон ЛеКлер билан ҳам учрашган.

Канадалик дипломат билан Ўзбекистон раҳбарининг 2019 йилнинг биринчи ярмида Канадага ташриф буюриши масаласи муҳокама қилинган.