Ўзбекистоннинг АҚШдаги собиқ элчиси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

2018 йилнинг 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатига Вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Илҳомжон Неъматов таништирилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

И.Неъматов бунга қадар Ўзбекистон ТИВ Maxсус топшириқлар бўйича элчиси лавозимида ишлаган. Бундан аввал у Ўзбекистоннинг АҚШ ва Россиядаги элчилари лавозимида ҳам фаолият олиб борган.