Эксперт: Америка Ўзбекистонга Россия ва Хитой билан ҳамкорлик қилишнинг муқобил вариантларига эга бўлиш кафолатини бериши керак

Жамес Дурсо “Diplomat” нашрида эълон қилинган “АҚШ Ўзбекистонга муқобил вариантларни бериши керак” номли мақоласида АҚШнинг санкциялар шароитида ҳамда Россия ва Хитойнинг мамлакатга таъсири ошиб бораётган вазиятда Ўзбекистонга нисбатан олиб бориладиган сиёсатнинг шаклланиш асосларини таҳлил қилади. 

Американинг мақсади Ўзбекистонга Россия ва Хитой билан ҳамкорлик қилишнинг муқобил вариантларига эга бўлиш кафолатини бериши керак.

Октябрда Россия президентининг Тошкентга давлат ташрифи чоғида 27 млрд АҚШ долларига тенг 785 та шартнома имзоланди. Россия бу билан минтақада Хитойнинг “Ягона макон, ягона йўл” лойиҳаси ҳамда Ғарбнинг савдо ва сармоя борасидаги лойиҳаларига қаршилик қилишини кўрсатиб қўйди.

Путин ва Мирзиёев 11 млрд АҚШ долларилик атом элекростанциясини қуриш лойиҳасини эълон қилди. Бу билан Ўзбекистоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи қондирилади ва энергиянинг экспорт ҳам қилиниши мўлжалланган.

Ўзбекистоннинг йирик хорижий сармоядори бўлган Хитой “Ягона макон, ягона йўл” ва Осиё инфраструктура сармоя банки орқали Марказий Осиёда ўз устунлигини ўрнатмоқда. Бу минтақага “ўз таъсир доираси” ҳудуди деб қарайдиган Россияни ташвишлантиради. Бунга қўшимча, Мирзиёевнинг АҚШ ва Европага муваффақиятли ташрифлари Ўзбекистонга сармоя жалб қилишга ва мамлакатнинг имкониятларини яна бир бор кўрсатишга қаратилган эди.

Россия Ўзбекистонда ўз таъсирини кучайтириш учун “юмшоқ куч” (“soft power”) ва маданий воситалардан ҳам фойдаланмоқда. Путин билан Тошкентга 82 дан ортиқ Россия олий ўқув юртлари ректорлари келган эди. Уларнинг мақсади Россия олийгоҳларининг мамлакатда филиалларини ва рус тили ўқитиш марказларини очиш каби лойиҳалар орқали Ўзбекистон билан таълим соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Ўзбекистонга киритилаётган сармоялар оқими АҚШ ва Ғарб учун сиёсий оқибатларни келтириб чиқаради. Шунингдек, Тошкент Россия етакчилигидаги Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти (ЕОИҲ) ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)га аъзолик борасида узоқ йиллардан буён иккиланиб келмоқда. Хитой ва Россиянинг мамлакатга сармоя киритишни жадаллаштириши уларнинг устунлигига олиб келади. Ўз навбатида, Ўзбекистонга сармоя жуда зарур.

Ўзбекистон ялпи ички  маҳсулот(ЯИМ)нинг 0,1 фоизини ташкил этган тўғридан-тўғри сармоя киритиш учун ноқулай мамлакат бўлиб келаётган эди. Бунинг сабаби, мамлакатда сармояга жорий этилган мураккаб қоидалар ва хориж валютаси эркин конвертациясининг мавжуд эмаслиги эди.

2012-2015 йилларда ижтимоий соҳа билан қўшиб ҳисоблаганда инфраструктурага киритилган сармоя ЯИМнинг 0,3 фоизини ташкил этди. Умумий сармоя эса ЯИМнинг 7 фоизи атрофида бўлди.

Европа тараққиёт ва тикланиш банки (ЕТТБ) мамлакатда транспорт, ахборот ва коммуникация технологиялари, ички инфраструктураларга сармоя киритилмаганига эътибор қаратганди. Ушбу инфраструктуралар тизими мамлакатда ҳали амалга оширилмаган маданий ва туризм имкониятларини рўёбга чиқариш ва хизмат кўрсатиш даражасини ошириш билан узвий боғиқ.

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ҳам Ўзбекистон транспорт ва ахборот ва коммуникация технологиялари соҳасига сармоя киритишни кўпайтириши кераклигини айтиб ўтганди.

АҚШ нима қилиши керак?

Биринчидан, мамлакатга киритилаётган тўғридан-тўғри сармояларга тўсқинлик қилмаслик. Бу чора Хитой ва Россияга қарши бирор фойда бермайди ҳамда ўзбекларнинг жиғига тегади. Тошкент Афғонистонни Марказий Осиё билан боғлаш устида иш олиб бормоқда. Бу билан Афғонистоннинг иқтисодий ва сиёсий ривожланишига имконият яратилади. Бу АҚШ манфаатига хизмат қилади. Бунинг ўрнига Вашингтон Ўзбекистонга “санкциялар сиртмоғи” ва “қарзлар сиртмоғи”га туширмайдиган хавфсиз йўлни таклиф қилиши керак.

Санкциялар сиртмоғи Россия компаниялари билан ишлаётган Ўзбекистон компанияларига АҚШ, Европа ёки Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) томонидан санкция қўлланилишига олиб келади. АҚШ Россияга 2016 йилги сайловларга аралашганликда гумондор деб топгани, Қримни босиб олиш, Украинанинг шарқида сепаратизмни ва Сурия режимини қўллаб-қувватлагани учун санкция киритган эди. Санкция остидаги компаниялар билан ҳамкорлик қилган компаниялар “иккинчи даражали санкциялар”га дучор бўлади. “Иккинчи даражали санкциялар” учинчи томоннинг санкция остидаги мамлакатлар ёки компаниялар билан ҳамкорлик қилишини чеклашга қаратилган.

Қўшни мамлакатларга амалга оширилган ташрифлар Путинга яқин одамларнинг ёки давлат компаниялари манфаатларини кўзлайди. Айни ўша компанияларга санкциялар жорий этилди. Ўзбек компанияларининг ушбу компаниялар билан ҳамкорлик ўрнатиши уларга нисбатан иккинчи даражали санкциялар қўлланилишига олиб келади.

Агар ўзбек компанияларига бундай санкциялар қўлланилса, улар Россияга боғланиб қолади ва бошқа мамлакатларда бизнес қилишдан маҳрум бўлишади.

Бугун россияликлар давлат томонидан назорат қилинадиган компанияларнинг замонавий нусхасини яратиб, собиқ Иттифоқдаги режали иқтисодиёт тизимига қайта жон бағишладилар.

АҚШ маҳаллий бизнес вакилларига санкция жорий этилган компаниялар рўйхатини билиш имконини бериши лозим. Бироқ ким биландир учинчи томоннинг мақсадлари учун яна бошқа биров билан қилинадиган бизнесни рад қилишни маслаҳатлашганингда, турли муқобил вариантларсиз “тўғри ҳаракат қилиш” чақириғи фақат қуруқ сўз бўлиб қолиши мумкин.

Хориж хусусий сармоя корпорацияси томонидан мамлакатда хусусий секторнинг ривожлантирилиши ва Қўшма Штатлар экспорт-импорт банки Ўзбекистоннинг АҚШда ишлаб чиқарилган товарларни сотиб олишини қўллаб-қувватлаши мамлакатнинг Россия ва Хитойга қарамлигини камайтиради.

Жорий йил май ойида Мирзиёевнинг АҚШга ташрифида 4,8 млрд АҚШ долларилик 20 та шартнома имзоланди. Ҳозирга қадар Ўзбекистоннинг АҚШдан импорт қилган маҳсулотларининг энг йириги “Boeing” компанияси самолётлари ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистонда икки мамлакат ҳамкорлигидаги “GM Uzbekistan” автомобил заводи фаолият юритади. Кейинги қадамлар АҚШ ўрта бизнес вакилларининг ўзбек бозорига кириб келиши бўлади. Қўшма Штатлар савдо ва тараққиёт агентлиги уларга АҚШ компаниялари рақобат қила оладиган энергия, транспорт ва телекоммуникациялар соҳасида экспортни қўллаб-қувватлашда ёрдам беради.

“Қарз сиртмоғи” – Хитойнинг “Ягона макон, ягона йўл” лойиҳаси орқали суверен қарзлар бериш билан бошқа давлатларни ўз хоҳишига бўйсундиришидир.

Худди шундай тарзда 2017 йил декабрида Хитой Шри Ланканинг стратегик аҳамиятга эга Хамбантота бандаргоҳи устидан назорат ўрнатган эди. Бу тезда ҳамма ёққа овоза бўлди ва ҳатто Хитойнинг “жон дўсти” бўлган Покистон ҳам у билан муносабатларини қайта кўриб чиқмоқда.

АҚШ ўзининг Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банкидаги нуфузи орқали Ўзбекистонга инфраструктура лойиҳаларини молиялаштиришда ёрдам бера олади. Бу билан Ўзбекистонни Хитойдан суверен қарз олиши мажбурияти каби шубҳали битимлар тузишдан халос этади. Вашингтон ЕТТБ билан фаолиятини мувофиқлаштириб ҳам, Тошкент учун имкони бўлган молиялаштиришни кўпайтира олади. Шу орқали бир лойиҳага сармоя киритиш жараёни қайталанишининг олдини олади.

Хитойнинг “Ягона макон, ягона йўл” лойиҳаси маҳсулотлар оқимининг Европа бозорига киришини таъминлашга қаратилган. Россиянинг манфаати эса Ўзбекистонни ўзига боғлаб олишга қаратилган. Бироқ Марказий Осиё мамлакатлари минтақалараро транспорт ва коммуникация инфраструктураларини ҳамда савдо воситаларини ривожлантиришга катта эҳтиёж сезади.

АҚШ ва Ғарблик ҳамкорлар минтақавий алоқаларни қўллаб-қувватлаши лозим. Бу Ўзбекистоннинг қўшнилари билан алоқаларини яхшилашга интилишидан сўнг ривожланаётган минтақавий алоқаларнинг ривожланишига ва иқтисодий ўсишга туртки беради.

Ўзбекистон рус тили, қалин шахсий муносабатлар, ўтмишдаги бизнес ва ҳукумат шартномалари ёки шунчаки одат кучи таъсирида Россия билан алоқаларга эга бўлган. Американинг мақсади ўзбекларга Россия ва Хитой билан алоқа қилишнинг муқобил вариантларини тақдим этиш бўлиши керак. Биргина мисол, АҚШ интернетни ўша мақсадда қўллаши мумкин. Интернетдаги контентларнинг 50 фоизи инглиз тилида. Рус тилидаги контентлар эса 6 фоиз бўлса, Хитой контентлари эса 2 фоизни ташкил қилади.

Ўзбекистоннинг ёш аҳолиси катталарга қараганда интернетга кўпроқ мурожаат қилади. Инглиз тили уларга турли ахборотларни олишга ва Россия томонидан филтрланадиган ахборотлардан ҳимояланишга ёрдам беради. Чунки Путин Россияни ўз таъсири остида ушлаб туриш учун интернетни назорат қилишга интилмоқда.

Тошкент Давлат юридик университетида баъзи дарслар инглиз тилида олиб борилмоқда. АҚШ Давлат Департаменти Инглиз тили дастурлари ва Британия Кенгаши билан ҳамкорликда ҳамда онлайн дастурлар орқали инглиз тилининг ёйилишига ёрдам бериши зарур.

Ўзбекистон осонгина Россия таъсирига бериладиган давлат эмас. Мирзиёев собиқ режим даврида ислом бир оз тақиқланганини эсга олди.

Таржима: Турон24