Абдулазиз Камилов АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари билан учрашди

2018 йилнинг 27 ноябрь куни Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок мақсадида Швейцарияда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Женева шаҳрида АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси биринчи ўринбосари Элис Уэллс билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон Президентининг 2018-йил майдаги АҚШга расмий ташрифи ва олий даражадаги музокаралар давомида эришилган келишувларни тадбиқ этиш доирасида Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари ҳамда халқаро ва минтақавий сиёсатга оид айрим масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда ўз ишини бошлаётган Афғонистон бўйича халқаро конференция кун тартиби ва ушбу давлатдаги тинчлик жараёнини бошлаш юзасидан фикр алмашилди.