Жавлон Ваҳобов: Жанубий ва Шимолий Америкадан Ўзбекистонга ташриф буюрган туристлар сони 51 фоизга кўпайди

    2018 йилда Жанубий ва Шимолий Америка мамлакатларидан Ўзбекистонга ташриф буюрган туристлар сони сезиларли даражада ошди. Ўзбекистоннинг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жавлон Ваҳобовнинг твиттердаги саҳифасида ёзишича, ушбу мамлакатлардан 16 минг атрофида сайёҳ ташриф буюрган. Бу 2017 йилдагига қараганда 51 фоизга кўпдир.

    Элчининг айтишича, 2019 йилдан виза олишдаги енгилликлар, қолаверса, Канада, Бразилия, Чили мамлакатлари фуқаролари учун визасиз режим жорий қилиниши туристлар сонининг янада ошишига замин яратади.