Ўзбекистон бугун 1 миллиард долларлик евробондларни жойлаштиради

Ўзбекистон 14 февраль куни 5 йиллик 500 миллион доллар ҳамда 10 йиллик 500 миллион долларлик евробондлар жойлаштиради. Аввалига облигацияларнинг нарх диапазони 5,625—5,75 фоиз ва 6 фоиз даражасида ўрнатилган эди, аммо юқори даражадаги талаб сабабли еврооблигациялар Тошкент вақти билан соат 22:30 га келиб 4,75 ва ва 5,375 фоизгача тушди.

Газета.uz сайтининг ёзишича, Лондон фонд биржасида Ўзбекистон облигацияларини харид қилишга аризалар киоби чоршанба куни очилган, бу бир кун давомида амал қилади. Тошкент вақти билан соат 19:35 да савдолар очилгач, буюртмалар ҳажми (талаб) 8,5 миллиард доллардан ошиб кетди. Ваҳоланки, Ўзбекистон бор-йўғи 1 миллиард долларлик евробонд жойлаштиришни режалаштираяпти. Китобни ёпиш ва облигацияларни жойлаштириш пайшанба куни соат 13:00 гача якунланиши кутилаяпти.

Ўзбекистон акцияларини жойлаштириш ташкилотчилари сифатида Morgan Chase, Citibank ва «Газпромбанк» иштирок этмоқда.

Reuters ахборот агентлигининг Aberdeen Standard Investments компанияси инвестициялар бўйича директори Кевина Дейлига таяниб хабар беришича, Ўзбекистон давлат қарзлари миқдорини ЯИМга нисбатан 20 фоиздан 30 фоизгача чиқаришни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон 2020 йилда ҳам яна бир марта еврооблигациялар жойлаштиришни мўлжалламоқда.

Ўзбекистон ҳукумати билан бир қаторда, дунё қарз бозорига мамлакатнинг иккита банки чиқиши мумкин. “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Миллийбанк”, “Асака” банк эҳтимолий номзодлардан саналади. “Ўзбекнефтгаз” компанияси ҳам қарз бозорига чиқиши кутилмоқда.