Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга: “Сиз амалга ошираётган ислоҳотлар суръати мени ғоят хурсанд қилмоқда”

АҚШ Президенти Дональд Трамп Президент Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади. Унда, жумладан, шундай дейилади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига


Муҳтарам Президент Жаноблари!

Наврўз Сизга, оилангизга ва Ўзбекистон халқига шодлик ва фаровонлик олиб келишини тилайман. Ушбу ажойиб байрам муносабати билан кўплаб америкаликлар ҳамда дунёдаги бошқа халқлар янгиланиш ва уйғониш айёмини биргаликда нишонладилар. 


Ўтган йил май ойида Сиз билан бўлиб ўтган учрашув менга катта мамнуният бағишлади, Сиз амалга ошираётган ислоҳотлар суръати мени ғоят хурсанд қилмоқда. Америка халқи ва ишбилармон доиралари Ўзбекистон билан ҳамкорлик учун янги имкониятлар очишда давом этмоқда. Биз Афғонистонда барқарор тараққиёт ва тинчликка эришишнинг тарафдори бўлган пайтда Сизнинг Шимолий йўлак масаласида қўллаб-қувватлашингизни қадрлайман. Наврўз муборак! 

Самимият ила, 

                                                                                                                             Дональд Трамп,
                                                                                                        Америка Қўшма Штатлари Президенти