Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларида

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 март куни расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти – Абу-Даби шаҳрига жўнаб кетган.

    president.uz

    Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини БАА Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён кутиб олди.

    Аэропортда томонларнинг қисқа суҳбати бўлиб ўтди. Унда олий даражадаги учрашувлар кун тартибига киритилган икки томонлама ҳамкорликка оид долзарб масалалар кўриб чиқилди. 

    Шавкат Мирзиёев эртага Абу-Даби Амирлиги валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан музокара ўтказади.