Тошкент шаҳар ҳокимияти ва ИИББ янги пиёдалар ўтиш йўлагини тажрибадан ўтказмоқда

    Ҳокимият Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси билан биргаликда Словакия экспертларини йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича таклиф қилди, улар оқ ва қизил рангларни 1.14.1-бошқарилмайдиган пиёдалар ўтиш йўлига эксперимент сифатида қўллаб кўришни тавсия қилдилар.

    Европа мамлакатларида пиёдаларнинг хавфсизлигини таъминлаш тажрибаси шуни кўрсатадики, сариқ ва оқ белгилар ҳар доим сезиларли эмас,  айниқса кечки вақтларда. Қизил ва оқ белгилар эса ҳайдовчилар ва пиёдаларга ҳам аниқ кўринади.

    Ҳозирда тажриба сифатидаги оқ ва қизил ранглардан фойдаланган биринчи йўл белгиси Амир Темур майдонининг атрофидаги айлана йўлнинг пиёдалар ўтиш жойига бўяб қўйилди.

    Манба: iibb.uz