Амир Темур таваллудининг 683 йиллигига бағишланган шахмат турнири ўтказилади

Темурийлар салтанатининг асосчиси, буюк саркарда Амир Темур таваллудининг 683 йиллигига бағишлаб Чикагодаги ўзбеклар жамияти ташаббуси билан шахмат мусобақаси ташкил этилмоқда. Бу ҳақда жамият ўзининг Facebook саҳифасида эълон берган.
Турнир 14 апрель куни бўлиб ўтади.


Чикагодаги Ўзбек жамияти (UAAC)

Мусобақада ёши ва жинсидан қатъий назар барча иштирокчилар қатнашиши  мумкин. Шахмат турнирининг ғолиблари тадбир ташкилотчилари томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Ушбу шахмат турнирида иштирок этмоқчи бўлганлар қуйидаги формани тўлдириб рўйхатдан ўтишлари керак бўлади: https://forms.gle/JdTkv5v4S8ZvyFzZ7
Шахмат мусобақасида иштирок этинг ва ғолиб бўлинг.