Фирибгар ўз танишининг “Малибу-2″сини сотиб юборган

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси навбатдаги фирибгарлик жинояти ҳақида хабар берди.

2019 йил 18 апрель куни Тошкент шаҳрининг Сергели туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 9 март куни Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 29 ёшли Н.Ж. Сергели 6-даҳада жойлашган халқ тилидаги автомашиналар бозори ҳудудида таниши, Олмазор туманида яшовчи 34 ёшли А.Ҳ.га тегишли бўлган “Malibu-2” русумли автомашинани 56 500 АҚШ долларига сотиб олишликни келишиб, олдиндан пулнинг 3 900 АҚШ долларини бериб, қолган пулни ойма-ой тўлашни ваъда қилиб, автомашинани олиб кетган.

Харидор Н.Ж. пулнинг қолган қисмини бермасдан ушбу автомашинани Учтепа туманида яшовчи 33 ёшли А.Ю.га 25 900 АҚШ долларига сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Н.Ж. ушланган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.