12 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов бошчилигида кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақида агентлик Телеграм-канали хабар бермоқда.
Кенгайтирилган йиғилишда йиғилиш иштирокчиларига ва Агентлик жамоасига янги раҳбарият таркиби таништирилди — Агентлик директори вазифасини бажарувчи Комил Алламжонов, директорнинг биринчи ўринбосари Авазбек Ҳожиметов, директор ўринбосарлари этиб Саида Шавкатовна Мирзиёева ҳамда Ғайрат Бозоров тасдиқланди.