Green Card – 2020

2020 йилга мўлжалланган Грин кард лотереясининг (DV-2020) натижаларини эълон қилинишига ҳам оз вақт қолди. Лотерея натижасини текшириш имконияти 2019 йилнинг 7-май кунидан бошланади ва 2020 йил 30-сентябрга қадар давом этади.

Лотерея натижасини фақатгина расмий www.dvlottery.state.gov веб сайтида текшириш мумкин. Бунинг учун махсус саҳифада лотерея қатнашчисининг тасдиқловчи рақамини киритиш ҳамда фамилияси ва туғилган йилини кўрсатиш керак бўлади.

Агар янги очилган саҳифада штрих кодли хат ва ўз маълумотларингизни кўрсангиз, демак сиз Грин кард лотереяси ғолиби бўлибсиз.

Бу усул лотерея натижаларини билишнинг ягона йўли ҳисобланади. АҚШ Давлат департаменти ёки элчихонаси сизга ғолиб бўлганлигингиз ҳақида ҳеч қандай электрон ёки оддий хат жўнатмайди. Балки юқоридаги расмий сайтдан текшириб билиш мумкин.

Эсда тутинг, турли фирибгарларнинг «сиз ғолиб бўлдингиз, виза учун тўловни амалга оширинг», «виза учун шахсий маълумотларингизни бизга юборинг» каби ёлғон хабарларига, хатларига асло ишонманг.