Бугун 9-май – Хотира ва қадрлаш куни!

Бу кун фашизм, расизм ва нацизм уруши ҳисобланган II-жаҳон урушининг қурбонлари хотираланадиган кун. Урушлар инсоният учун энг катта ҳалокат эканлиги эсланадиган кун.

Бу кунда биз инсон ва халқларни озод яшаши учун зулм ва қулликка қарши курашган, жангга кириб қурбон бўлган аждодларимизни хотиралаймиз.
Ҳаётда яшаётганларини эса қадрлаймиз, улардан ибрат оламиз.

Бугунги яхши кунларимиз учун жон берган боболармиз ва бувиларимизни охирати обод бўлсин. Орамизда яшаётганларининг умрлари узоқ ва хайрли бўлсин!

Биз бугунги авлод бу тарихдан тўғри хулоса чиқаришимиз, Ватан озодлиги ва умуминсоний тинчлик ғояси муқаддас эканлигини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак.