Давлатни (солиқларимиздан тушган) пулни беҳуда, кераксиз ва бир шахсга ёқиш учун сарфламанглар…!

“Мен девор ортида нима борлигини, Ўзбекистонда қайси кўча супурилгани ё ободлигини жуда яхши биламан. Битта нарсани айтмоқчиман: йўлни супурганингиз билан ҳеч нима ўзгармайди, одамлар раҳмат демайди, лаънат айтади. Бизни дўстларимиз ҳам кўп, душманларимиз ҳам. Сиз мана шу ишларингиз билан душманларнинг тегирмонига сув қуймоқдасиз. Бутун вилоятлар ва туманлар раҳбарлари, мана шуни билиб олинг”.

Ўзбекистон Президенти Ш. Мирзиёев

Ассалому алайкум! Сўзимнинг бошини бир ҳикматли сўз билан бошламоқчиман: «… Мавжуд иллатни яширмаслик керак, унга жамиятнинг диққат – эътиборини қаратиш ва шу иллатдан қандай қутулиш устида иш олиб боришга ундаш зарур!»

“Вилоятларга президент келар экан” деган гапларни эшитган маҳаллий раҳбарлар шунча пайт муаммоли бўлиб турган ишларни тез фурсатда бажариб қўйишлари менга ўзгача кўринади ва шу пайтгача нималар қилаётган эдингиз бунча тез деган сўзлар миямда чарх уради.

Давлатни (солиқларимиздан тушган) пулни беҳуда, кераксиз ва бир шахсга ёқиш учун сарфламанглар…!

Йўлларга арча экилади, лекин, у арчанинг кейинги аҳволи ҳеч кимга қизиқ эмас, сувсизликдан қурийди.

Йўлларга ёзни иссиғида ёки қиш қахратонида гуллар эканманг! Қуришини ҳамма билади…

Йўллардаги уйларнинг томини қизилга бўяшни ҳали ҳам тушунмайман, мақсад нима?

Текис йўлларни устига яна йўл қилманг, шуни ўрнига ичкарироқда маҳалла йўлларини асфальт қилинг, Халқ рози бўлади!

Йўллардаги эски тахтали столбаларни охаклашни умуман тушунмадим. У столбалар қўйилганига ками 50 йил бўлди янгиланг!

Газ, кўмир, мактаб, боғчалар фақат келиши мумкин бўлганларга шароит қилмай, ичкарироқдаги мактабларни ремонт қилинг!

Қизилга бўя, охакла, гулни ўзига қанча-қанча пуллар кетмоқда…

Йўллардаги тераклар, дарахтлар ҳақида гапирмайман, кесиляпти… Лекин, шунча нарсани ҳатто Президент билиб туриб ҳам сизлар қилмоқдасизлар.

Бу ишларингни Халқ оқламаслигини, шунга сарфланган пулларни керакли жойларга сарфлашингизни сўрайман, бу юрт бу ватан шу оддий меҳнаткаш Халқники!

Сўзимни охирида юртимиздаги машҳур адиб Тоҳир Малик ва Халқ ҳофизи Ортиқ Отажонов оилаларига чуқур таъзиямни изҳор этаман. Бундай буюк инсонлар ўлмайди, улар Халқ қалбида мангу яшайверади.

Дима Қаюм