Россиядаги 26та ОТМ талабалари ўқишини Ўзбекистонга имтиҳонсиз кўчириши мумкин

27.04.2019 йилдаги Вазирлар Маҳкамасининг 360-сонли қарори билан талабалар ўқишини кўчириш тартибига ҳам ўзгариш киритилди.

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ушбу Қарордаги ўзгаришларни шарҳлаб ўзининг телеграмдаги каналида хабар берди.

Хусусан, халқаро тан олинган ташкилотларнинг ОТМлар рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатидан жой олган Россия Федерацияси ОТМларида таълим олаётган талабаларнинг аризаларига мувофиқ уларнинг ўқиши Ўзбекистон ОТМларига синовларсиз, яъни тест, ёзма ишсиз тўлов-контракт асосида кўчирилиши белгиланди.

Демак, янги тартибга кўра, эндиликда TOP-1000 дан жой эгаллаган Россиядаги ОТМларда таҳсил олаётган талабалар ҳеч қандай тўсқинликларсиз, қўшимча имтиҳонлар топшириб ўтирмасдан, шунчаки ариза бериш орқали ўқишини юртимизга кўчиришлари мумкин.

“Россиядаги қайси ОТМлар TOP-1000 таликка кирган?” деган савол кўпчиликни қизиқтириши табиий албатта. Шуни инобатга олиб, бизда тан олинадиган QS, ARWU ва THE халқаро рейтингларида кучли 1000 таликка кирган Россия ОТМлари рўйхатини шакллантириб чиқдим. Унга кўра, Россиянинг қуйидаги 26 та ОТМларидан ўқишни имтиҳонсиз кўчириш мумкин бўлади:

1.  Bauman Moscow State Technical University

2.  Far Eastern Federal University

3.  Higher School of Economics (HSE University)

4.  ITMO University

5.  Kazan (Volga region) Federal University

6.  Lobachevsky State University of Nizhni Novgorod

7.  Lomonosov Moscow State University

8.  MEPhI (Moscow Engineering Physics Institute)

9.  Moscow Institute of Physics and Technology (MIPT / Moscow Phystech)

10.  Moscow State Institute of International Relations (MGIMO University)

11.  Moscow State University

12.  Novosibirsk State Technical University

13.  Novosibirsk State University

14.  Peter the Great Saint-Petersburg Polytechnic University

15.  Plekhanov Russian University of Economics

16.  RUDN University

17.  Saint Petersburg State University

18.  Samara National Research University (Samara University)

19.  Samara State Aerospace University

20.  Saratov State University

21.  Southern Federal University

22.  The National University of Science and Technology MISIS

23.  Tomsk Polytechnic University

24.  Tomsk State University

25.  Ural Federal University – UrFU

26.  Voronezh State University

Маълумот ўрнида: юқоридаги рўйхат ҳар йили қайта тасдиқланади (кўпайиши ёки камайиши мумкин).