Ўзбекистонлик автоташувчилар Туркияга 30 кун муддатга визасиз кириш тартиби жорий қилинди

Ўзбекистонлик автоташувчилар Туркияга 30 кун муддатга визасиз кириш тартиби жорий қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Tашқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туркия Республикасига ташрифи чоғида 2017-йил 25-октабр куни имзоланган Йўловчи ва юкларни автомобилларда халқаро ташувлар тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни амалга ошириш доирасида қабул қилинди. Унга кўра Туркия ҳукумати томонидан Ўзбекистон автоташувчилари учун Туркияга 30 кун муддатга визасиз кириш тартиби жорий қилинди.

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған 9-май куни тегишли қарорга имзо чекди ва у 2019-йилнинг 10-майидан кучга кирди.