Руминияда “тош” ёмғири ёғди

Руминия аҳолиси ижтимоий тармоқларда тош ёғаётган аномал об-ҳаво ҳодисасининг видеоларини тарқатишди. Мамлакатнинг шимоли-ғарбий қисмида тухум ҳажмидаги қора дўл ёғди. Воқеа гувоҳлари томонидан суратга олинган видеода тошга ўхшаш дўл автомашиналар устига ёғаётганини кўриш мумкин.

Олимларнинг тахминига кўра момақалдироқ ва ёмғир булутлари атмосферанинг ифлосланиши кучли бўлган зонасида пайдо бўлган, шунинг учун дўл ғайритабиий ифлос рангга кириб тошга ўхшаб қолган.

“Тош” ёмғирдан Марамуреш туманидаги Бая Маре шаҳри ҳужумга учради. Дўл ўнлаб автомобилларга зарар этказган. Шунингдек, бинолар ва қишлоқ хўжалик экинларига ҳам жиддий зарар етказди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, дўл ёғиши 15 дақиқа кучли шамол, чақмоқ ва момақалдироқ билан бирга давом этиб, бу вақтда деворлар силкиниб кетган.