Танзила Норбоева Сенатнинг янги Раиси

Бугун, 21 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида Сенатнинг янги Раиси сайланди. 

Шу кунгача Сенатга раислик қилиб келган Ниғматилла Йўлдошевнинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига тайинланиши муносабати билан унинг Сенатдаги ваколати тугатилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Президент Шавкат Мирзиёевнинг тақдимномасига асосан Сенат Раиси лавозимига Хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида ишлаб келган Танзила Камаловна Норбоеванинг номзоди илгари сурилди. Кўпчилик овоз билан Танзила Норбоева Сенатнинг янги Раиси этиб сайланди.