Вашингтонда Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллиги бағишлаб тадбир ўтказилди

27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан пойтахт Вашингтон шаҳрининг Роналд Рейган биноси ва Халқаро савдо марказининг залида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда АҚШда расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси аъзолари, ҳамда АҚШ расмийлари, ватандошлар ва бошқа меҳмонлар иштирок этишди.

Тадбир концерт ва учрашувлари билан кўтаринки кайфиятда ўтди. Шунингдек, миллий маданий кўргазма ҳам ташкил этилди.