Грин Кард дастури ҳақида АҚШ Консули Фейсбукда саволларга жавоб беради

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Грин кард бўйича онлайн мулоқот ташкил этиши ҳақида хабар берди.

«Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – DV 2021 (Грин Кард)» дастури ҳақида Фейсбукда АҚШ Консули билан бўлиб ўтадиган чат. 2019 йил, 3 октябрь куни соат 16:00 да АҚШ Консули сизнинг «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – DV» 2021-йил дастури ҳақидаги саволларингизга жавоб беради.

2019 йил, 2 октябрдан 5 ноябргача 2021 йилнинг Грин Кард дастурида иштирок этинг. Батафсил маълумот учун dvlottery.state.gov веб саҳифасига киринг.

Элчихонанинг Фейсбукдаги саҳифасида онлайн чат тарзида ўтадиган мулоқотда қатнашиб ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин.