Ўзбекистон фуқаролиги бекор қилиниши мумкин бўлганлар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси уч йилдан ортиқ вақтдан буён ҳозиргача консуллик рўйхатида турмасдан хорижда яшаб келаётган ва шу сабабли фуқаролиги бекор қилиниши мумкин бўлган
Ўзбекистон фуқароларининг рўйхатини эълон қилди.

Ушбу рўйхатдаги шахсларга нисбатан фуқаролигини олиб ташлашни расмийлаштириш масаласи «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ кўриб чиқилмоқда.
Фуқароларнинг рўйхати ушбу линкда жойлаштирилган.