Ўзбекистон Адлия вазири АҚШнинг халқаро эътиқод эркинлиги бўйича комиссияси делегацияси билан учрашди

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазир Р. Давлетов АҚШнинг халқаро эътиқод эркинлиги бўйича комиссияси махсус вакили Н.Мэнза, тадқиқотлар ва сиёсат бўлими директори Э.Кэссиди, тадқиқотчи К.Баккенлар таркибидаги делегация билан учрашди.

АҚШ делегациясига Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси доирасида жамият ва давлатнинг барча соҳалари, жумладан дин соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида маълумот берилди. Хусусан, мулоқотда эътиқод эркинлиги, конфессиялараро бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш, бу борадаги қонунчиликни такомиллаштиришга эътибор қаратилди.

Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида эътиқод эркинлиги ва конфессиялараро бағрикенгликни мустаҳкамлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилишди.