АҚШ хорижий шифокорларга ишчи визаси беришини эълон қилди

Америка Қўшма Штатлари Давлат департаменти АҚШда ишлаш ёки тажриба ошириш истагида бўлган тиббиёт мутахассислари, шифокорларни, айниқса, COVID-19 касаллигининг таъсирини камайтириш ва уни даволаш бўйича мутахассисларни ишчи виза (H), тажриба алмашув визаси (J) га мурожаат қилиш учун яқин орадаги элчихона ва консулликка учрашишга чақирди.

Шунингдек, айни вақтда AҚШда J-1 визаси билан бўлиб турган хорижий тиббиёт мутахассислари, шифокорлар (тиббиёт резидентлари) ўз дастурларининг ҳомийси бўлган ECFMG билан AҚШдаги дастурларини узайтириш бўйича маслаҳатлашишлари мумкинлигини билдирди. Қоидага кўра, чет эллик тиббиёт резиденти учун J-1 дастури бир йилдан етти йилгача узайтирилиши мумкин.

“Эслатиб ўтамиз, AҚШ визасининг амал қилиш муддати AҚШда қанча вақт бўлишни аниқламайди. Кетиш бўйича муддатни тасдиқлаш қуйидаги манзилда: https://i94.cbp.dhs.gov/I94/#/home“, дейилади Департамент эълонида.

АҚШда қолиш муддатини узайтириш ёки виза ҳолатини ўзгартириши керак бўлганлар USCIS га мурожаат қилишлари керак. USCIS нинг веб-сайти бу манзилда: https://www.uscis.gov/visit-united-states/extend-your-stay.