Байден АҚШга келаётганларни карантиндан ўтишини талаб қиляпти

АҚШнинг янги президенти Джо Байден, АҚШга ҳаво йўли орқали келган барча одамлар Корона вирусига қарши кураш чоралари доирасида карантиндан ўтиши кераклигини эълон қилди.

Байден пайшанба куни кечқурун Оқ уйда қилган нутқида шундай деди: “Вируснинг янги штаммлари аниқланаётгани сабабли биз АҚШга бошқа давлатлардан ҳаво йўли билан келганларга янги чоралар кўрмоқдамиз. Ниқоб тақиб юриш штатларга келган ҳар бир шахс мажбурдир. АҚШга келаётган ҳар бир шахс самолётга чиқишдан олдин, яъни парвоздан олдин текширувдан ўтиши ва Америкага келганидан кейин карантиндан ўтиши керак”.

Шунингдек, унинг маъмурияти АҚШ штатлари ўртасида поездлар, самолётлар ва автобусларда саёҳат қилиш пайтида маскалар тақиш талабларини кенгайтираётганини тасдиқлади.

Шу нуқтаи назардан, Байден Коронага қарши чоралар бўйича 10 та буйруқни имзолади, шу жумладан, ҳаво йўли билан келганлар Американинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари кўрсатмаларига биноан карантинга олинади.

Байден ўз нутқида талаб қилинадиган карантин муддати ва ушбу буйруқ қачон кучга киришига ойдинлик киритмаган.