АҚШда Коронавирусдан ўлганлар сони иккинчи жаҳон урушида ўлган АҚШликлар сонидан ошиб кетди

Иккинчи Жаҳон уруши даврида Қўшма Штатлар тахминий 418,5 минг одамни йўқотган, коронавирусдан ўлганлар сони эса ҳозирга қадар 419 минг кишидан ошди.

Сўнгги рақамлар ва статистик маълумотларга кўра, Корона вируси 25 январь, душанба кунига қадар АҚШда 419 215 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Эпидемия бошланганидан бери Қўшма Штатларда вирус билан касалланганлиги тасдиқланган ҳолатлар сони 25 миллион ва 127 минг ҳолатдан ошди.

Эпидемия тарқалишидан энг кўп зарар кўрган мамлакатлар рўйхатида АҚШ етакчилик қилмоқда.