АҚШ Сенати Жанет Йелленни Молия вазири лавозимига тасдиқлади

АҚШ Конгресси Сенати душанба куни кечқурун Жанет Йелленнинг номзодини АҚШ молия вазири лавозимига маъқуллади.

Йеллен, молия қўмитаси томонидан маъқулланганидан сўнг, Демократлар ҳукмронлик қиладиган Сенатнинг кўпчилик овози билан қўллаб-қувватланди.

Мамлакатнинг янги президенти Жо Байден томонидан номзоди кўрсатилган 74 ёшли Йеллен яқин кунларда Молия вазири лавозимини эгаллайди ва АҚШ тарихида ушбу лавозимни эгаллаган биринчи аёлга айланади.

Йеллен таниқли иқтисодчи ва Британия академиясининг фахрий аъзоси, илгари Марказий банк функцияларини бажарадиган АҚШ Федерал захира тизимида 2014 йилдан 2018 йилгача президентлик лавозимини эгаллаган.

Йеллен АҚШ коронавирус пандемияси туфайли оғир иқтисодий инқирозга юз тутган бир пайтда Байденнинг молиявий сиёсатини белгилашда ҳал қилувчи рол ўйнаши кутилмоқда.