Афғонистон президенти: НАТО ўз кучларини Афғонистонда қолдирмоқчи, аммо уларга Вашингтон кўмаги керак

Афғонистон президенти Ашраф Ғани НАТО аъзолари Афғонистонда НАТО кучларини сақлаб туришдан жуда манфаатдорлигини, аммо улар АҚШнинг муҳим кўмакларисиз қола олмасликларини айтди.

АҚШ президенти Жо Байденнинг янги маъмурияти эса, АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган тинчлик жараёни ва 2020 йил февралида Толибон билан имзоланган шартномани қайта кўриб чиқмоқда, бу АҚШ кучларини 2021 йил май ойида тўлиқ олиб чиқиш муддатини ҳам ўз ичига олади.

Ашраф Ғани Канада, Норвегия ва Германия раҳбарлари ва НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг билан суҳбатлашганини айтиб, алянс Афғонистонда ўз миссиясини давом эттиришдан жуда манфаатдор эканлигини таъкидлади.