АҚШ Вакиллар палатаси Трампга импичмент бериш учун овоз берди

АҚШ Вакиллар палатасида чоршанба куни президент Доналд Трамп импичментини ёқлаб 231 нафар депутат овоз берган бўлса, 197 нафари қарши овоз берди.

Вакиллар палатаси расмий равишда H.Res. 24 номли қонун лойиҳасини қабул қилди. Қонун билан Қўшма Штатлар президенти Доналд Жон Трампни жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлари учун бўшатиш кўзда тутилган.

Трамп АҚШ тарихида Вакиллар Палатаси томонидан икки маротаба импичмент эълон қилинган ягона президент бўлди.

Трампнинг импичмент қарори битта моддадан иборат бўлиб, у ўтган ҳафта Конгрессдаги тартибсизликларга ундаш моддасидир.

Овоз бериш, Трамп тарафдорлари АҚШ Конгресси биносига бостириб кирганидан етти кун ўтиб, сайланган Президент Жо Байденнинг ғалабасини тасдиқлаш билан бир вақтга тўғри келди.

Жараённинг кейинги босқичида Сенатнинг кўпчилиги етакчиси Митч Макконелл Сенатни қайта чақириши керак. У бу ҳақда Сенат раҳбарига хабар берган.

Демократлар Трампни ўтган ҳафта Конгрессдаги ҳужумдаги иштироки учун исён қўзғатишда айблаган бўлса, кўплаб республикачилар президентнинг хатти-ҳаракатини қоралашди, аммо унинг лавозимидан четлатилиши беқарорлик келтириб чиқаришини таъкидлашди.

Бундан олдин Сенатдаги кўпчилик етакчиси Митч Макконелл чоршанба куни Трампнинг импичменти тўғрисида республикачиларига хат юбориб, шундай деб ёзган эди: “Матбуот тахминлар билан тўлган бўлса-да, мен қандай овоз бериш борасида якуний қарорга келмадим ва сенатга тақдим этилган далилларни тинглаш ниятидаман”.

Чоршанба куни эрта тонгда Макконнелл демократларни зудлик билан Сенат йиғилишини чақиришга ва Трампнинг сўнгги иш кунларида қоралашга чақирувларини рад этган эди.