Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича Хитой АҚШдан ўзиб кетди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо агентлиги маълумотларига кўра, Хитой 2020 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича АҚШдан ўзиб, биринчи ўринни эгаллади.

БМТнинг Савдо ва тараққиёт агентлиги (UNCTAD) шундай хулосага келди. Хитой ўтган йили тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини 4 фоизга оширди ва бу билан 163 млрд долларга етказди.

Агентлик ўз баёнотида таъкидлаганидек, Хитойнинг ЯИМнинг ижобий ўсишига қайтиши ва инвестицияларни енгиллаштиришнинг мақсадли дастури мамлакатга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдорини оширишга ёрдам берди.

Коронавирус пандемияси сабабли, аксарият мамлакатларда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимининг камайиши кузатилди, шу жумладан, АҚШда инвестиция оқими 49 фоизга камайган бўлиб, тахминан 134 миллиард долларни ташкил қилди, деб хабар беради UNCTAD.

Коронавирус пандемияси глобал иқтисодиётга таъсир қилишда давом этаётганлиги сабабли, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 2021 йил давомида ошмаслиги кутилмоқда.