АҚШда 1 февралдан жамоат транспортида ниқоб тақиш мажбурий бўлади

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази душанба кунидан бошлаб транспорт ва транзит марказларида, шу жумладан, самолётларда, таксиларда ва поездларда ниқоб тақишни талаб қилувчи буйруқ чиқарди.

Марказ ниқоб тақиш мажбурийлиги 1 февраль соат 23:59 да кучга киришини маълум қилди.

Буйруққа кўра жамоат транспорти ва метроларда мавжуд кўрсатмаларга биноан ниқоб тақмаслик федерал қонунни бузиш ҳисобланади.

Бу битта ҳайдовчи бошқарадиган хусусий автомобилларга ёки тижорат юк машиналарига тааллуқли эмас.

Ушбу қарор АҚШ президенти Жо Байденнинг 21 январда чиқарган буйруғига биноан қабул қилинган.