Туркия собиқ бош вазири Эрбаканнинг дўсти масжидда вафот этди

Туркияда масжиддаги хавфсизлик камералари собиқ бош вазир, “Саодат партияси” раҳбари Нежмеддин Эрбаканнинг дўсти Дарвиш Йилдиримнинг намоз пайтида вафот этганини қайд этди.

Йилдирим Туркиянинг шимоли-шарқидаги Байбуртдаги масжидда охирги ракат намозини ўқиётган эди, камерага унинг ўлим лаҳзалари тушиб қолган.

Йилдирим, ўлимидан олдин юрак хасталигига чалинган, Туркия “Саодат партияси” раҳбари Нежмеддин Эрбаканнинг таниқли дўстларидан бири бўлган.

Видео ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлди, бир қатор туркиялик таниқли шахслар ва сиёсатчилар ҳамдардлик билдиришди.