Бирлашган Миллатлар Ташкилоти: 2020 йил энг иссиқ йил бўлди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бутунжаҳон метеорология ташкилотининг маълумот беришича, 2020 йил сайёрамиздаги об-ҳаво кузатила бошланганидан бери энг иссиқ йил бўлди, бу 2016 йилдаги худди шу ҳарорат даражасида такрорланганини айтди.

2020 ва 2016 йилларда сайёрамиздаги юқори ҳарорат тарихда мисли кўрилмаган даража бўлиб, дунёни ҳайратга солаётган кескин иқлим ўзгаришларининг тенденциясини тасдиқлайди.

Бутунжаҳон метеорология ташкилоти, Европанинг “Коперник” агентлиги билан ҳамкорликда, шунингдек, Ер шарининг шимолидаги Сибир минтақаси ва Антарктида 2020 йилда тарихдаги энг юқори ҳарорат кузатилганини, баъзи минтақаларда одатдаги кўрсаткич 6 даражадан ошганини ва бу ўтган ёз давомида катта майдонларда музликларининг эришига олиб келганини аниқлади.