Миср молия вазири Моҳаммад Муайт ўтган йили Коронавирус пандемияси туфайли унинг мамлакати кўп тармоқли даромадлардан 200 миллиард жунайҳ (12,8 млрд АҚШ доллари) йўқотганлигини тасдиқлади.
Муайт: “Коронавирус пандемияси Миср иқтисодиётига таъсир қилди, чунки давлатнинг ички даромади камайди ва бошқа маблағлар бир қатор соҳаларга сарфланди”, деди.
У: “Биз бу йил даромадлар йўқотилиши 150 миллиард фунтдан кам бўлмаслигини кутмоқдамиз,” деб қўшимча қилди.
У: “Ислоҳотлар Миср иқтисодиётининг ички ва ташқи муаммоларга қарши барқарорлигини таъминлади”, деб таъкидлади.
Унинг таъкидлашича, алоқа, тиббиёт ва тиббиёт анжомлари соҳасида пандемия даврида ижобий ўсиш кузатилган.