Миср Америкадан 5000 та қадимий экспонатни қайтарди

Америка пойтахти Вашингтон шаҳридаги “Муқаддас Инжил” музейи тасарруфида бўлган Миср асарларининг катта тўплами чоршанба куни Қоҳира халқаро аэропортига етиб келди.

Қайтарилган қадимий буюмлар департаментининг бош нозири Шаъбон Абдулжаводнинг таъкидлашича, Миср туризм ва қадимий ёдгорликлар вазирлиги 2016 йилда бошланган саъй-ҳаракатлардан сўнг ушбу буюмларни қайтариб олишга муваффақ бўлган, ушбу буюмлар Мисрдан ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилган.

Миср Туризм ва қадимий ёдгорликлар вазирлиги ва “Муқаддас Инжил” музейи мутасаддилари ўртасидаги музокаралар АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги билан келишилган ҳолда икки йил давомида давом этган. Музокаралар музейдаги Мисрга тегишли барча экспонатларни Миср ҳукуматига қайтариб бериш тўғрисида келишув билан якунланган.

Абдулжавод ушбу тўпламда араб ва қибт тилларида ёзилган христиан диний қўлёзмаларидан ташқари 5000 га яқин қўлёзма ва папирус парчалари, ундан ташқари, қибт тилидаги матнлар, юнон тилида матнлар ҳам борлигини таъкидлади.

Тўпламда шунингдек, бир қатор дафн ашёлари, тобутларнинг қисмлари, тош ҳайкалларнинг бошлари ва вафот этган шахсларнинг бир қанча портретлари мавжуд. Ушбу ёдгорликлар Қоҳирадаги Қибт музейида сақланади.

Мисрнинг антиқа буюмларни рўйхатга олиш марказининг марказий маъмурияти раҳбари Ҳишом Ал-Лайсий ушбу топилган буюмлар қадимий ёдгорликлар музейлари ёки археологик дўконларидан эмас, балки яширин қазиш ишлари натижасида олиб ноқонуний олиб кетилганини тасдиқлади.

АҚШнинг Қоҳирадаги элчиси Жонатан Коен ўз мамлакатининг ушбу экспонатларни Мисрга қайтариб беришидан мамнунлигини изҳор этиб, шундай деди: “Қўшма Штатлар ушбу ашёларни Мисрга қайтариб беришдан мамнун, бу икки мамлакат ўртасидаги Мисрнинг бой маданий меросини асраш соҳасидаги қўшма ҳамкорлик доирасида бўлди ва келажакда ушбу ҳамкорликни давом эттиришга умид қиламиз”.