Саудия Арабистонида бир эркак қарзини тўлаш учун деб хотинидан 120 минг риёл (32 минг доллар) миқдорида қарз олиб уни алдаган.
Аёлнинг сўзларига кўра, “Бир неча ҳафта ўтгач, у қариндошларидан бири орқали эри бир неча ой ичида уйланишини билиб, эридан изоҳ талаб қилган, аммо эри бошида буни рад этган ва хотини оёқ тираб сўрагандан сўнг у яқинда уйланишини тан олган”.
Шундан сўнг аёл никоҳни бекор қилиш ва 120 минг риёл пулини қайтариш учун судга мурожаат қилган.