Туркияда мутациясига учраган коронавирус билан зарарланиш бўйича 128 та ҳолат қайд этилган

Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Хўжанинг таъкидлашича, мамлакатда мутацияга учраган коронавирусни юқтирганлар сони 17 та вилоятда тарқалган бўлиб, 128 ҳолатга етган.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда Европада коронавирус билан касалланганлар сонининг сезиларли даражада кўпайишининг сабабларидан бири бу мутацияга учраган вирусдир.

Унинг таъкидлашича, коронавирусидаги мутация ҳозирда эмлаш лойиҳаларига таъсир қилмайди, аммо янги мутациялар улар учун қийинчилик туғдириши мумкин.

Унинг таъкидлашича, ниқоб тақиш ва ижтимоий масофани сақлаш ҳали ҳам вирусга қарши энг асосий қурол бўлиб, эҳтиёткорликни унутмаслик керак, гавжум жойлардан узоқроқ юриш лозим.