Твиттер Испания партиясининг исломга қарши твити сабабли аккаунтини блоклаб қўйди

Твиттер сиёсатини бузган твит туфайли Испаниянинг ўнг қанот “Vox” партиясининг Твиттердаги расмий саҳифасини блоклаганини эълон қилди.

“Твиттер”нинг ушбу чорасига партия ўз твитларидан бирида Каталония минтақасининг “хавфли исломлашиши” деб, Испаниянинг Мадриддан кейинги иккинчи кўп маданиятли минтақасида истиқомат қилаётган мусулмонлар сонининг кўпайишини қоралаши сабаб бўлди.

“Vox” партиясининг нашри мусулмонлар ҳақида “улар аҳолининг тахминан 0,2 фоизини ташкил қилади ва 93 фоиз полиция шикоятлари асосан ғарбий араб давлатларидан келган араблардан”, деб таъкидлаб, буни “импорт қилинган жиноят” деб таърифлаган.

Твиттер маъмурлари ушбу хабарни “келиб чиқиши ёки миллати сабабли бир гуруҳ одамларга нисбатан нафрат уйғотади”, деб ҳисоблаб, бундай фикрларга уларнинг хизматида жой йўқлигини таъкидлашган.

Твиттер ижтимоий тармоғи партия аккаунтини қайта фаоллаштириши учун ундан тажовузкор твитни ўчириб ташлашини шарт қилган.