Дунё бойлари Биткоин борасида баҳслашмоқда

Америкалик миллиардер Билл Гейтс дунёнинг энг бадавлат одами Элон Маскдан камроқ пулга эга бўлганларни ушбу рақамли валюта “Биткоин”га сармоя киритмасликка чақирди. Маск эса, аксинча, валютага сармоя киритишга чақирган эди.

Американинг “Микрософт” компанияси асосчиси Гейтс “Bloomberg”га берган интервюсида шундай деди: “Элон Маск (америкалик миллиардер) криптовалюта бозорида сотиб олиш талвасасини қўзғаётган бир пайтда, ундан кам пулга эга бўлган ҳар қандай киши биткоинга сармоя киритмаслик керак”.

“Гарчи нарх тебранишлари Тесла бош директори ва у каби бойлар одамларни хавотирга солмаса ҳам, хатарлар бошқаларни хавотирга солади”, дея қўшимча қилди у.

Бошқа томондан, Маск Биткоинга сармоя киритишни тарғиб қилмоқда ва бу валюта яқин орада кенгроқ тан олиниши мумкин деб тахмин қилмоқда.

Маск биткоинга сармоя киритиш қоғоз пулларга сармоя киритишдан тўғрироқ деб ҳисоблайди.

Ушбу ҳафта биткоин нархлари рекорд даражадаги 58000 доллардан ҳозирги 45.300 долларга тушди.