Америкалик тадбиркор битта савол жавобига миллион доллар мукофот бермоқчи

“Нью-Йорк Таймс” газетаси америкалик бизнесменнинг битта экзистенсиал саволга жавоб берадиган уч кишига миллион долларлик мукофотни бўлиб бермоқчилигини маълум қилди.

Газетада 75 ёшли тадбиркор Роберт Бигелоу инсоният цивилизацияси тарихидаги “ғайритабиий ҳодисалар” билан доимо қизиқиб тургани ва яқинда ўлимдан кейин нима бўлишини ўрганиш учун “Bigelow” онгни ўрганиш институтини ташкил этгани ҳақида хабар берилган.

Аниқроқ айтганда, Лас-Вегасдаги кўчмас мулк магнати ва Bigelow Aerospace асосчиси, инсон онги жисмоний ўлимдан кейин тирик қолиши мумкинлигини текширишни истайди. Бунинг учун Бигелоу олимлар, неврологлар ва психологларга 2021 йил 1 августгача 25000 сўздан кўп бўлмаган жавоб юбориш учун муддат берди. Профессионал ҳакамлар гуруҳи ғолибни келаси йилнинг биринчи ноябрида аниқлайди. Шундай қилиб, биринчи ўрин 500 минг доллар, иккинчи ўрин 300 минг доллар, учинчи ўрин 150 минг доллар олади.

Бигелоу онгни ўрганиш институтининг веб-сайтида таъкидланишича, танловнинг мақсади доимий жисмоний ўлимдан сўнг инсон онгининг омон қолиши учун мавжуд бўлган энг яхши далилларни умумлаштирган мақолалар ёзган иштирокчиларга грантлар беришдир.

Ҳужжатларни топшириш муддати 28 февраль соат 17.00 гача. Ғолиблар 1 август куни аниқланади.

Институт мусобақа мақсади ҳақида шундай дейди: “Гарчи Ер сайёрасидаги барча 7,8 миллиард одам охир-оқибат ҳалок бўлишига қарамай, бизнинг туримиз олдида турган потенциал муҳим ва асосий масала бўйича жуда кам сифатли тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Бу масала бўйича олимлар, академиклар ва бошқаларни малакасини оширишга жалб қиладиган бирон бир муҳим конференция ёки семинар деярли йўқ. Бунинг сабаби шундаки, ҳозирги илмий парадигмада бундай тадқиқотлар жиддий қабул қилинмаяпти. Эҳтимол, бу тор доирани тугатиш вақти келди. Ақлли ёндашув. “