Андижонлик ўқитувчи БААда бошланғич синф ўқувчиларига дарс бермоқда

Андижонлик инглиз тили ўқитувчиси Алишер Аликҳон 3 йилдан буён Бирлашган Араб Амирликларининг Рас ал-Хайма шаҳридаги ГEМС Вестминстер мактабида бошланғич синф ўқувчиларига дарс бериб келади.

Бирлашган Араб Амирликларидаги ҳамюртимиз, Алишер Аликҳоннинг маълумот беришича, мактабда ўтказилаётган халқаро ҳафта доирасида барча ўқитувчи ва ўқувчилар ўз мамлакати ҳақида маълумот улашаётган экан.

Дарсда ҳамюртимиз ҳам Араб Амирлиги, Миср, Покистон, Ҳиндистон, Иордания, Филиппин, Буюк Британия ва Россиялик ўқувчиларга Ўзбекистон байроғи мамлакатимиз географияси ва урф одатлари ҳақида сўзлаб берди.