АҚШнинг яқинда Суриянинг шарқий қисмидаги ҳужумида камида 17 киши ҳалок бўлди


Рейтерс маҳаллий ва тиббий манбалардан иқтибос келтирган ҳолда, АҚШнинг кеча тунда Суриянинг шарқида бошлаган ҳужумлари натижасида камида 17 киши ўлдирилганини хабар қилди.

Шу билан бирга, мухолиф “Сурия инсон ҳуқуқлари бўйича обсерваторияси” Ироқ билан чегара ҳудуддаги Букамол минтақасида амалга оширилган Американинг бомбардимонида ўлганлар сонининг камида 22 кишигача бўлганлигини айтди, уларнинг аксарияти Ироқнинг “Ҳизбуллоҳ бригадалари” ва “Халқ сафарбарлиги” гуруҳи аъзолари бўлган.