Австралия тез орада нормал ҳаётга тўлиқ қайтиши мумкин

Австралия бош вазири Скотт Моррисоннинг таъкидлашича, унинг мамлакати сўнгги икки ой ичида амалда бўлган ва самарали эканлиги исботланган чоралар туфайли пандемиянинг учинчи тўлқинидан сақланиб қолган.

Ҳукумат йиғилишидан кейин берган баёнотида, Моррисон эмлаш кампанияси бошланиши биланоқ коронавирус касаллигининг тарқалиши қарши чораларни қайта кўриб чиқишни буюрди.

Моррисон, “Австралияликлар тез орада нормал ҳаётга тўлиқ қайтиши мумкин, чунки вакциналар вирус туфайли келиб чиқадиган касаллик ва ўлимни камайтиради, лекин биз ҳали бу даражага етганимиз йўқ”, деб таъкидлади.