Байден АҚШ коронавирус қурбонларига мотам тутиш учун байроқ туширишни буюрди

АҚШ президенти Жо Байден 500 мингдан ошган коронавирус пандемияси қурбонлари учун мотам эълон қилди ва мамлакат байроғини ҳукумат биноларида жума куни қуёш ботгунига қадар 5 кун давомида туширилишини буюрди.

Оқ Уйдаги ғамгин нутқида Байден америкаликларни эпидемияни енгиш учун бирлашишга чақирди ва шундай деди: “Биз Америка Қўшма Штатлари бир халқ бўлиб бу (эпидемия) билан биргаликда курашишимиз керак, бу ушбу касалликни енгишнинг ягона йўли”.

Сешанба куни эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, эпидемия тарқалишидан энг кўп зарар кўрган Америка Қўшма Штатларида ўлим сони 500201 тага етган.

Фақатгина Қўшма Штатлар дунёдаги коронавирусдан ўлим ҳолатларининг тахминан 20% ни ташкил этди.